Бажариб Бўлмайдиган Топшириқ: Монарх капалаги
by Ron Lyttle    http://www.creationism.org/uzbek/monarch_uz.htm
Монарх капалаги – илмий номи – Danaus piexippitus,- бу катта лимон рангли - қора рангли капалак, Шимолий Американинг энг катта ҳудудида яшайди. У Мексика ва Калифорнияда ҳар йили қиш фаслида кўчиши сабабли жуда кўпларга таниқли.* қаранг: Журнал National Geografic, vol 150, no. 2, August, 1976.

Монарх капалаги катта самка, яъни урғочиси ўсимликлар баргида қўядиган тухумида ўз ҳаётини бошлайди, сутсимон шарбат ажратувчи *масалан. Молочай*, ўсимликнинг илмий номи Asclepias syrias. Бу тухумнинг ўлчами, худди тўғноғич бошидек. 3-12 кундан сўнг, тухумдан чувалчангга ўхшаган сариқ, оқ ва қора чизиқли қуртлар ёриб чиқади. Уларда тирмашиб юриши учун қисқа саккиз жуфтли оёқлар, доимий озиқланишда баргларни чайнаши учун мўлжалланган оғиз бўшлиғи мавжуд. Лекин, улар фақат сутсимон шарбат ажратувчи ўсимликлар билан озиқланади, холос. Бу шарбат бошқа ҳайвонлар учун жуда заҳарли, аммо қуртларга ҳеч қандай зарар етказмайди. Бироқ, бу сутсимон шарбат қуртларни ўзини йиртқич ҳайвонлар учун зарарли бўлади, айниқса, уларни емоқчи бўлган қушлар учун хавфлидир. Шу сабабли қушлар уларни емайди.

Қуртлар тўхтовсиз озиқланиши сабабли, улар ўсишади. Тез орада шундай ўсишадики, ўз танаси учун жуда катта бўлиб, бундан тана пўстлоғи йиртилиб тушиб, қурт ўсишида давом этиши учун ўлчами бўйича каттароқ янги пўстлоқ юзага чиқади.

Тахминан икки ҳафта давомида қурт бошқа иш билан шуғулланмай фақат барглар билан озиқланиб, 5 мартагача тулайди.

Охири, у озиқланишни тўхтатиб, ўзига қулай жой топади ва боши билан пастга осилган ҳолатда ипак ипини тўқишни бошлайди ва охирги марта тулайди. Аммо бу гал эски тери пўстлоғидан бизга таниш бўлган қурт эмас балки, оёқсиз, кўзсиз танасида бошқа кўринадиган аъзолари йўқ бўлган ғумбак пайдо бўлади. У қуртдек чизиқсимон бўлмай, балки оч-яшил бўлиб сариқ доғлардан иборатдир.

Ташқаридан бошқа ҳеч қандай ҳаракатни кузатиб бўлмайди, лекин ғумбакнинг ичида турли жараёнлар содир бўлади: аввалги қуртнинг юраги ҳали ҳам уришидан тўхтамаган, лекин бошқа ички аъзолари темирсимон моддани эслатиб ва умумий ҳолати ўзгариб, умуман бошқача мавжудотга айланади. Яшил ранг яна ҳам тус олиб, жигар рангга айланади. Четдан кузатувчига ғумбак худди ўликдек туюлади.

Лекин секинлик билан ранг ўзгаради. Ғумбак тиниқ рангга айланиб, ташқи қисмида қора ва сабзи рангли қисмлари намоён бўлади.(катта капалакнинг ранглари).

Охири тахминан икки ҳафта ўтгач, ғумбак ёрилиб, ундан катта капалак пайдо бўлади, олтита узун оёқли ва нектар, суюқликни гуллардан шимиб олиши учун узун найсимон хартумча шаклидаги оғиз шаклланади. Худди шундай ҳозир пайдо бўлган капалакнинг икки жуфт ғижимли қанотлар, яъни капалакнинг танасидаги суюқликлар венада тугаса уларнинг тез қанотларии очилади.Қанотлар очилган пайтда капалак секинлик билан уларни олдин ва орқага силкитади ва шу билан ўзини янги учувчи мускулларини учишга тайёрлайди. Бу жараёнда қанотлар қурийди ва мустаҳкам бўлади.

Хартумча билан нектар ичиб турган, ёки жуфтини қидираётган, яъни янги ҳаётни яна бошқатдан бошлашётган капалакни осмонда, кимнингдир боғида капалакни кўриш мумкин.


Агар сиз ўзингизни эволюция назарияси тарафдори деб ҳисобласангиз, унда сиз юқорида тасвирланган ўзгаришни ҚАНДАЙ ҚИЛИБ, ТАСОДИФАН ривожланганлигини тушунтиришингиз лозим. Генетик, ирсият хатолар орқали, МАҚСАДСИЗ, бу жараёнда ақл-идрокнинг иштирокисиз, фақат кучли мавжудот яшаб қолишини ва бунда қанотсиз, содда махлуқотлар секинлик билан капалакга айланиши қандай тушунтира оласиз?.

Агар, ҳатто бир фермент бўлмаганида эди, унда қандай қилиб тухум- қурт-ғумбак- капалак метамарфоза бўларди? Уларнинг ҳаммаси бир жойда, керакли вақтда ва маълум тартибда бўлиши лозим эди, ёки бу мавжудот ўлиши мумкин эди.

Оддий жавоблар берманг, аммо илмий тушунтириб беринг, ҳатто генетик олимлар буни нодонлик деб ҳисоблашмасин. Ва бу жараённи Табиат Мўъжизаси деб айтманг.(Бўлмаса сиз Худо ижодини шунчаки табиат ҳодисалари деб ўйлаб, хато қилаяпсиз)
 

"Бажариб Бўлмайдиган Топшириқ: Монарх капалаги"
<http://www.creationism.org/uzbek/monarch_uz.htm>

Bosh Sahifa:  Oʻzbekcha
www.creationism.org