Қарағай дарахтининг Чириган қолдиғи (тўнкаси) топилган
http://www.creationism.org/uzbek/OakStumpUkraine_uz.htm
©2007   by Yuri Petetsky
Машҳур украин шоири Тарас Шевченконинг охирги маскани, Канев шахри яқинида (пойтахтдан 100 км) Черкаск вилоятида, Украинанинг марказида қизиқ топилма аниқланган.
1967 йилда Канев гироэлектростанциясининг қурилиши даврида аллювял қумлари ичида 22 метр чуқурликда қарағай қолдиқлари (тўнкаси) топилган.

қисмлари Қрим ярим ороли ва ғарбда жойлашган Карпат тоғларидан ташқари Бу вилоят Украинанинг асосий қисмлари каби текисликлардан иборат. Бу ерда вулканларнинг катта фаолияти кузатилмайди ва ҳарорт ҳам бу чуқурликда катта эмас.

Юқорида жойлашган ўнг соҳилдан манзара қуйидагича: Тарас Шевченконинг қабри, Днепрнинг юқори оқимларида сув омбори ва орқада электростанция бор.

Изоҳларда айтилишича:”Бошқа ёғочлар каби у маълум шароитларга тушиб табиий чириш жараён таъсирида қолди ва шунинг учун қорайди. Мазкур экспонатнинг илмий қадрияти шундан иборатки, унинг чуқурлиги ва дарё аллювил қумининг жойланиши ва унинг ёши унча катта эмас экан. Бундан кўриниб турибдики, қарағайнинг қолидиғи болта билан кесилган ва бу ҳақда кесилган жойнинг юқори қисми бундан далолат беради. Шунинг учун қолдиқнинг геологик ёши тахминан 3 минг йилга тенг бўлиб, айнан шу даврда ҳудудумизда темир болталарни пайдо бўлганлиги аниқланган. Қисқача айтганда, қолдиқнинг геологик ёши техниканинг пайдо бўлиши билан тенг.

Шундай қиллиб, бу дарахт қолдиғи 22 метр чуқурликда қолиши учун ва чириш жараёни бошланиши учун миллион йиллар керак бўлмайди.
 

"Қарағай дарахтининг Чириган қолдиғи (тўнкаси) топилган"
<http://www.creationism.org/uzbek/OakStumpUkraine_uz.htm>

Bosh Sahifa:  Oʻzbekcha
www.creationism.org